Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Саудия Арабистонида масжидга уюштирилган ҳужум бартараф этилди

Хавфсизлик кучлари ходимлари Саудия Арабистонидаги масжидлардан бирига уюштирилаётган ҳужумнинг олдини олишга муваффақ бўлишди. Бу ҳақида Al Arabia нашри хабар берди.
Манбага кўра, воқеа 23 август куни Аш-Шарқийя провинцияси Ал-Қатиф туманидаги Ум-ал-Ҳамам қишлоғида бўлиб ўтган. Тахминий террорчи қуролли кучлар билан бўлган отишмада ўлдирилган. Воқеа содир бўлган жойда тергов ишлари олиб борилмоқда.
Аш-Шарқийя – мамлакатнинг асосан шиа мусулмонлари истиқомат қилувчи ягона ҳудуди. Шу боис бу ерда диний тушунмовчиликлар асносида кўп зиддиятлар юзага келади.
Мавзуга оид

07:52 / 28.05.2025
Саудия Арабистонида Қурбон ҳайити 6 июнь куни нишонланади

19:00 / 19.05.2025
Саудия Арабистони — жозибадор саргузашт ва ҳашамат мужассамлашган диёр

22:15 / 14.05.2025
Трамп араблар даврасида. У Фаластинни тан оладими?

22:01 / 13.05.2025