Орландодаги бильярд клуби ёнида отишма содир бўлди

17 сентябрь, шанба куни маҳаллий вақт билан соат 3:30да Орландо шаҳрида (Флорида) отишма содир бўлди, бунинг натижасида 1 киши ҳалок бўлди, 6 киши жароҳат олди. Бу ҳақида WFTV маълум қилди.
Дастлабки маълумотларга кўра, отишма бильярдхона биноси олдида рўй берган. Номаълум киши бино олдидан ўтиб кетаётган машинадан ўқ узган ва воқеа жойидан яширинган.
Орландо полицияси бино олдида тахминан 200 нафар киши бўлганлигини хабар қилди. Жабрланувчиларнинг бири ўша ернинг ўзидаёқ жон берди. Қолган 6 нафар киши шифохоналарга етказилган.
Воқеа юзасидан гувоҳлар сўроқ қилинмоқда. Ҳозирча ҳужум айнан кимга қаратилганлиги номаълум.
Мавзуга оид

14:58 / 13.03.2025
АҚШда оққуш гавжум шоссега югуриб чиқиб, автомобиллар ҳаракатини деярли тўхтатиб қўйди (видео)

19:46 / 09.03.2025
Оқ уй яқинида отишма содир бўлди

22:26 / 02.03.2025
Москва вилоятидаги савдо марказида отишма юз берди. Уч киши жароҳат олди

00:59 / 08.02.2025