IAEA: Пхеньян БМТ ХК ва агентлик талабларини бажариши керак

IAEA (Халқаро атом энергетикаси агентлиги) бош директори Юкия Амано Шимолий Корея ҳукуматини БМТ ХК ва агентлик резолюцияларини зудлик билан бажаришга ундаб, ҳал қилинмаган масалалар ечими билан шуғулланишга чақирди.
«Мен КХДР раҳбариятини БМТ Хавфсизлик кенгаши ва Халқаро атом энергетикаси агентлигининг барча қарорларини бажаришга чақираман. КХДР агентлик билан ҳамкорлик қилишни бошлаб, агентлик инспекторлари мамлакатда бўлмаган вақтда пайдо бўлган масалалар сингари ҳал қилинмаган муаммоларга барҳам бериш билан шуғулланиши лозим», — деган агентлик раҳбари.
Унинг сўзларига кўра, агентлик Шимолий Корея ядро муаммоси соҳасидаги воқеалар ривожини кузатишда давом этади.
Мавзуга оид

21:14
КХДР аскарларининг урушдаги иштироки нега яширилди-ю, нега энди тан олинди?

20:06 / 30.04.2025
Россия ва КХДР ўртасида автомобил кўпригини қуриш бошланди

17:12 / 30.04.2025
Reuters: Россия томонида туриб жанг қилишга юборилган қарийб 600 нафар КХДР ҳарбийси ҳалок бўлди

18:28 / 28.04.2025