Абдулазиз Комилов Керрининг сиёсий масалалар бўйича ўринбосари билан учрашди

2016 йилнинг 22 сентябрь куни Нью-Йорк шаҳрида Ўзбекистон республикаси Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комилов АҚШ Давлат котиби Жон Керрининг сиёсий масалалар бўйича ўринбосари Томас Шеннон билан учрашди. Бу ҳақда Ўзбекистон ТИВ матбуот хизмати хабар берган.
Вазир Ўзбекистоннинг биринчи президенти Ислом Абдуғаниевич Каримовнинг вафоти муносабати билан АҚШ президенти Барак Обама томонидан билдирилган ҳамдардлик учун Ўзбекистон раҳбарияти номидан АҚШ томонига миннатдорчилик изҳор қилган.
Мулоқот чоғида Ўзбекистон-АҚШ кун тартибининг долзарб масалалари ва муносабатларни янада ривожлантириш истиқболлари юзасидан фикр алмашилган.
Учрашувда баъзи халқаро ва минтақавий муаммолар ҳам муҳокама қилинган.
Мавзуга оид

11:53 / 14.04.2025
Абдулазиз Комилов Италия ордени билан тақдирланди

17:07 / 08.04.2025
АҚШ Ўзбекистонга ноқонуний иммиграцияга қарши курашдаги ҳамкорлик учун миннатдорлик билдирди

11:34 / 24.03.2025
Абдулазиз Комилов ЕИнинг терроризмга қарши курашиш бўйича координатори билан учрашди

16:26 / 12.12.2024