ОАВ: Жоли ва Питт тўйлари бўлган саройни сотмоқда

Ҳолливуд актёрлари Анжелина Жоли ва Брэд Питт ўзларининг тўйлари бўлиб ўтган Мираваль саройини сотувга қўйди. Бу ҳақда, US Magazine нашри ўз манбаларига таянган ҳолда хабар қилмоқда.
Таъкидланишича, 19 сентябрда Жоли Питт билан ажралишга қарор қилгач, қасрни сотишга келишиб олган. Манбалардан бирининг сўзига кўра, Мираваль аллақачон баҳоланган ва исталган вақтда кўчмас мулк бозорида пайдо бўлиши мумкин.
Шу билан бирга, Мираваль узумзорлари мевасида олинадиган винолар номи ҳам ўзгаради. Ҳозирда, уларнинг белгисида Жоли ва Питт номлари қайд этилган. Келаси йилдан улар номсиз чиқарилади.
Бошқа бир манбанинг сўзларига кўра, Жоли ва Питт биргаликда харид қилган барча мулкларини сотиш ниятида.
Аввалроқ, ОАВ Жоли ва Питт Франциядаги машҳур саройларини сотмаслиги хабар қилган эди.
Мавзуга оид

23:36 / 10.04.2025
Хитой Трампнинг божларига жавобан Ҳолливуд филмлари импортини қисқартиради

22:45 / 25.04.2024
Ню-Йорк суди Ҳарви Вайнштейнга нисбатан чиқарилган ҳукмни бекор қилди

08:50 / 12.04.2024
Собиқ спортчи ва Ҳолливуд актёри О Жей Симпсон вафот этди

12:07 / 10.11.2023