Хитойда пичоқ билан қуролланган эркак мактаб ўқувчиларига ҳужум қилди

Фото: © AP
Хитой шимоли-ғарбидаги Ханьчжун шаҳрида пичоқ билан қуролланган эркак мактаб ўқувчиларига ҳужум қилди. Бу ҳақда «Синьхуа» хабар бермоқда.
РИА Новости’нинг Хитой Марказий телевидениесига (CCTV) асосан хабарига кўра, ҳодиса сабаб тўққиз ўқувчи жабрланган.
58-ёшли эркак бошланғич мактаб биноси яқинида, маҳаллий вақт билан 12:00 да ҳужум уюштирган. Полиция жиноятчини қўлга олди.
Жабрланганлар касалхонага тезда етказилди. Уларнинг ҳолати номаълумлигича қолмоқда.
Мавзуга оид

18:37
Хитойда роботлар ва одамлар югуриш мусобақасида беллашди

15:22
Хитой АҚШдан суюлтирилган табиий газ сотиб олишни тўхтатди

21:05 / 18.04.2025
Хитой жосуслик ва киберҳужумлар орқали Россиянинг ўнлаб қуролларидан нусха кўчирган

22:36 / 17.04.2025