Google’га йирик хакерлик ҳужуми уюштирилди

Фото: Unian
Google фойдаланувчиларининг бир миллиондан ортиқ саҳифалари хакерлар ҳужумига учради, деб хабар берди Check Point компанияси мутахассислари. Улар киберхавфсизликка ихтисослашган.
Мутахассислар маълумотига кўра, Gooligan хавфли дастурий таъминоти Android 4 ва Android 5 платформаларида ишловчи мобил ускуналарга зарар етказиб, почта манзиллари ҳамда паролларни қўлга киритган. Жиноятчилар фойдаланувчилар номидан Google Play иловаларини юклаб олиб, уларга рейтинг беришган, шунингдек сохта изоҳ қолдириб, даромад келишига туртки беришган.
Суриштирувга кўра, ҳар куни зарарли дастурдан тахминан 13 минг фойдаланувчи азият чеккан. Бузиб кирилган ускуналарга эса бир кеча-кундузда 30 мингга яқин иловалар ўрнатилди.
Шунингдек, хакерлар фойдаланувчиларнинг Gmail, Google Photos, Google Docs, Google Play ва Google Drive сервисларидаги маълумотларини ҳам қўлга киритишган. Ҳозирда Check Point компанияси Google билан ҳамкорликда хакерлик ҳужуми оқибатини бартараф этиш билан банд.
Мавзуга оид

23:07 / 17.04.2025
АҚШ суди Googleʼни онлайн реклама бозорида монополист деб топди

23:21 / 15.04.2025
Google делфинлар билан мулоқот қилиш имконини берувчи технологияни ишлаб чиқди

17:41 / 14.04.2025
YouTube қисқа видеоларни ўз ўзига тақиқлаш функциясини синовдан ўтказади

21:35 / 11.04.2025