АҚШда ҳиндулар норозилигидан кейин нефть қувури қурилиши тўхтатилди

Фото: AFP/Scanpix
АҚШ ҳукумати маҳаллий ҳиндуларнинг узоқ давом этган норозиликлари сабабли Шимолий Дакота штатидан ўтувчи нефть қувури қурилишини номаълум муддатга тўхтатди ва қурилишнинг бошқа йўналишларини кўриб чиқмоқчи.
АҚШ армияси муҳандислик корпуси раҳбариятининг айтишича, қувурни ётқазиш режаси қурилишнинг муқобил йўналиши топилмагунча тўхтатилди.
Норозилар қурилиш тўхталишига тантана билан муносабат билдиришди ва бу ҳолат туб халқларнинг ҳуқуқлари ва эркинликларини ҳимоя қилиш тарихидаги рамзий он бўлганини таъкидлашди. Бироқ АҚШнинг янги президенти Дональд Трамп нефть қувури қурилишининг дастлабки режасини қўллаб-қувватлашини айтган. Қувурнинг қурилишига жавобгар бўлган Energy Transfer Partners компанияси ишларнинг тўхтатилишидан норози бўлган.
Шимолий Дакота штатидан Иллинойс штатигача давом этувчи 1185 км лик нефть қувури лойиҳаси 3,7 млрд долларга баҳоланмоқда. Қувурнинг аксарият қисми қуриб битказилган. Дастлабки режага кўра, Дакота ва Миннесота штатлари чегарасида қувур Миссисипи дарёсидан ўтиши керак, айнан шу ҳолат низо ва норозиликларга сабаб бўлди.
Норозилар қувур дарёни ифлослантиришидан хавотирланмоқдалар. Ҳиндуларнинг айтишича, қурилиш шунингдек Сиу қабиласи марҳумларни дафн қиладиган муқаддас ерларга ҳам таъсир кўрсатади.
Мавзуга оид

21:57 / 23.05.2025
Амазония ҳиндулар қабиласи туҳмат учун The New York Times газетасини судга берди

22:52 / 24.12.2024
Бразилияда илгари ҳеч қачон қайд этилмаган ҳиндулар қабиласи аниқланди

09:06 / 06.10.2019
Колумбияда Трансанд нефть қувури портлатилди

17:35 / 14.05.2019