Покистонда қулаган самолёт "қора қутиси" топилди

Фото: geo.tv
Покистонда қидирув-қутқарув операцияси давомида 7 декабрда қулаган йўловчи самолёти "қора қутиси" топилди. Бу ҳақда Geo TV’га иқтибос келтирган ҳолда РИА “Новости” ахборот агентлиги хабар бермоқда. "Қора қути"нинг қандай ҳолатда эканлиги маълум қилинмаган.
Pakistan International Airlines авиакомпанияси самолёти Хавелиан шаҳри яқинида ҳалокатга учраган. Самолётда 47 киши бўлган. Улардан ҳеч ким омон қолмаган.
Самолёт Читралдан Исломободга учаётган бўлган. Расмий вакилнинг маълум қилишича, самолёт ҳалокатга учраши сабаблари номаълум. Унинг двигателларидан бири ишламай қолгани тахмин қилинмоқда. Тергов олиб борилмоқда.
Авиакомпанияда самолёт соз ҳолатда бўлгани маълум қилинган. Авиаҳалокат жойидаги қидирув операциясида 500 ҳарбий иштирок этмоқда. Шунингдек, авиация жалб қилинган.
Мавзуга оид

21:14 / 05.05.2025
Жанубий Корея аэропортлар яқинида қушларни назорат қилишни кучайтиради

21:40 / 04.05.2025
Ҳиндистон Ченаб дарёси орқали Покистонга сув етказиб беришни тўхтатди

16:01 / 04.05.2025
Покистон баллистик ракетани муваффақиятли синовдан ўтказди

01:55 / 01.05.2025