Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Япония Украина армиясига 1,85 миллиард доллар ёрдам пули ажратди
Япония Украина Қуролли кучларига 1,85 миллиард доллар миқдоридаги ёрдам пулини ажратди. Бу ҳақда Украина Мудофаа вазирлиги матбуот хизмати маҳкама раҳбари Степан Полторакнинг Япониянинг ушбу давлатдаги фавқулодда ва мухтор элчиси Сигеки Суми билан учрашувидан сўнг хабар берган.
"Япониянинг 1,85 миллиард долларлик ёрдами бошқа давлатлар учун яхши кўрсаткич саналади", - дейилади хабарда.
Мудофаа вазирлигида таъкидланишича, Украина ҳарбий госпиталлари Япониядан қиймати 2,5 миллион доллар бўлган янги тиббий ускуналарни олган.
Полторак учрашув давомида Украинада 2016 йилга мўлжалланган ҳарбий ислоҳотлар режаси 100 фоизга бажарилганини айтиб ўтди.
Япония элчиси эса Украина мудофаа маҳкамаси билан ҳамкорликка тайёр эканлигини маълум қилган. У кучли ва жанговар армияни қуришда ёрдам беришни мақсад қилган.
Мавзуга оид
14:06 / 26.05.2025
Япония бозори учун кадрлар тайёрлаш бўйича таълим дастурлари ишлаб чиқилади
15:50 / 25.05.2025
Япония кемаси Россия билан баҳсли орол яқинида огоҳлантиришсиз ўт очди
21:15 / 21.05.2025
Япония қишлоқ хўжалиги вазири гуруч ҳақидаги гапларидан кейин истеъфо берди
09:05 / 21.05.2025