Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Трамп АҚШнинг янги Давлат котиби номини эълон қилди

Фото: AFP
АҚШнинг янги сайланган президенти Дональд Трамп АҚШ Давлат котиби лавозимига мамлакатдаги энг йирик нефть компанияси бўлган ExxonMobil раҳбари Рекс Тиллерсонни танлади. CNBC телеканали шу ҳақида хабар берди.
Трампнинг инагурацияси 2017 йилнинг 20 январида бўлиб ўтади. Шундан сўнг у конгрессга ўз ҳукуматидаги вазирлар лавозимларига номзодларни расман тақдим этади.

Рекс Тиллерсон 64 ёшда. У Остиндаги Техас Университетини тугаллаган. Тиллерсон тахминан 40 йилдан бери ExxonMobil'да хизмат қилади. У ўз фаолиятини оддий муҳандисликдан бошлаган. 1990-йилларда у компаниянинг Россиядаги лойиҳаларини бошқарган.
Тиллерсон ExxonMobil'ни 2006 йилдан буён бошқариб келади. 2011 йилда у "Роснефть" билан Арктикада бурғулашга доир шартномани имзолаган. 2014 йилда Барак Обама маъмурияти томонидан Россияга нисбатан жорий қилинган санкциялар туфайли ExxonMobil лойиҳадаги иштирокини тўхтатишига тўғри келган. Тиллерсон мазкур санкцияларга нисбатан эътироз билдирган.
Мавзуга оид

08:55 / 19.08.2024
Сиёсий партиялар томонидан кўрсатилган номзодларнинг камида 40 фоизи аёллар бўлади

10:29 / 12.08.2020
Трамп дунёдаги бош муаммони маълум қилди

07:30 / 11.08.2020
Трамп Оқ уй олдидаги отишма сабабли матбуот анжумандан олиб чиқиб кетилди

22:47 / 10.08.2020