Турк полицияси Истанбулдаги терактдан кейин 568 кишини ҳибсга олди

Фото: Reuters
Турк полицияси Курдистон ишчи партияси фаолиятига алоқадорликда гумон қилиб 568 кишини ҳибсга олди, деб маълум қилинди Туркия ички ишлар вазирлигида.
Операция 12-13 декабрда Туркиянинг 28 та вилоятида, жумладан Анқара, Истанбул, Ғазиантеп, Измир, Адана, Анталия, Диёрбакирда ўтказилган. Ҳибсга олинганлар ижтимоий тармоқлар ва террорчилик ташкилотларини қўллаб-қувватлаш фаолияти орқали террорчиликни тарғиб қилишда айбланмоқдалар.
12 декабрда турк ОАВ Истанбулдаги терактдан кейин бир нечта вилоятларда ўтказилган операцияда давомида курдларни қўллаб-қувватловчи Халқлар демократияси партиясининг 118 нафар фаоли ҳибсга олинганини маълум қилганди.
10 декабрда Истанбул марказидаги футбол майдони ёнида иккита кучли портлаш амалга оширилган. Теракт оқибатида 44 киши, жумладан 38 нафар полициячи ҳалок бўлган. Туркия ҳукумати терактни амалга оширишда Курдистон ишчи партиясини айблаганди. Бироқ кейинроқ теракт учун жавобгарликни "Курдистон эркинлиги қирғийлари" курд радикал гуруҳи ўз зиммасига олганди.
Мавзуга оид

16:20 / 17.04.2025
Истанбулда Туркия фуқаросини рухсатсиз расмга олган ўзбекистонлик депорт қилинади

18:12 / 12.04.2025
Истанбулнинг собиқ мэри устидан суд жараёни ёзга қолдирилди

13:32 / 12.04.2025
Истанбул собиқ мэри Имомўғли прокурорга таҳдид қилгани учун судланмоқда

08:29 / 27.03.2025