Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Македония 81 еврога тенг энг йирик банкнотани бекор қилди
Фото: Getty Images
Македония 15 декабрдан эътиборан мамлакатдаги энг йирик пул бирлиги – 5 минг динорлик қоғоз пулларни муомаладан олишга қарор қилди. У 81,3 еврога тенг бўлган пулга аҳоли орасида унчалик ҳам талаб бўлмагани сабабли Марказий банк шундай қарорга келган.
Беш минглик купюра 1996 йилда муомалага киритилган эди. Тижорат банклари 2017 йил 28 февралига қадар уларни алмаштиради. Миллий банк эса, 2017 йил 1 мартидан алмаштиришни бошлайди.
"5000 динорлик купюра кенг жамоатчилик томонидан ўта юқори қиймати сабаб қабул қилинмади. Бу эса, уларнинг нақд пул муомаласи, биринчи галда, савдодаги иштирокини чеклади", — дейилади хабарда.
Бир вақтнинг ўзида муомалага 200 ва 2000 динорлик (3,2 ва 32,5 еврога тенг) қоғоз пуллар чиқарилади.
Мавзуга оид
17:27 / 16.05.2025
Ўзбекистонликлар гўшт, сут ва ёнилғи нархлари ошишини кўпроқ сезишяпти
10:11 / 04.05.2025
Муддатли тўлов бозорини тартибга солиш бошланади
20:43 / 30.04.2025
Картадан картага катта миқдорда пул ўтказишда қўшимча ҳимоя чоралари киритилади
12:24 / 24.04.2025