Нигерия «Боко Ҳарам» устидан ғалабага эришди

Фото: Google image
Нигерия армияси Самбис ўрмонида «Боко Ҳарам» террорчи ташкилотининг сўнгги базасини қўлга олди. Бу ҳақида мамлакат президенти Муҳаммад Бухорий маълумотига асосланиб, АР нашри хабар берди.
Унинг сўзларига кўра, «Боко Ҳарам» жангариларининг бошқа базаси қолмаган ва улар энди чекинишларига тўғри келади. Нигерия армияси тез орада террорчи ҳаракат қолдиқларини ҳам йўқ қилади. Президентнинг таъкидлашича, ҳал қилувчи ҳужум 22 декабрь, пайшанба куни амалга оширилган.
Баёнотда Бухорий нигериялик ҳарбийларни «Боко Ҳарам»ни йўқ қилишга муваффақ бўлишгани билан табриклаган.
Нигерия радикал ташкилот ҳисобланган «Боко Ҳарам»га қарши 7 йил давомида жанг олиб борди. Жангарилар 2014 йилда 200 нафардан ортиқ ўқувчи қизларни олиб қочганлиги билан машҳур.
«Боко Ҳарам» Ғарб ҳаёт тарзи ва Қуръондан бошқа билимларнинг тарқалишига қарши чиққан.
Мавзуга оид

09:10 / 19.04.2025
Трамп Украина урушида воситачиликни тўхтатиш билан таҳдид қилди

13:55 / 14.04.2025
Трамп Украинадаги уруш бўйича музокараларнинг боришини баҳолади

12:22 / 29.03.2025
ОАВ Украинада 100 минг россиялик аскар ҳалок бўлганини тасдиқлади

10:29 / 29.03.2025