Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Эрон Boeing билан катта чегирмага келишиб олди
Фото: Boeing.com
Эрон ҳукумати Boeing компанияси билан 16,6 млрд долларлик шартноманинг ярим қийматини тўлаш бўйича келишувга эришганини маълум қилди. Бу ҳақда International Business Times хабар бермоқда.
"Boeing компанияси унинг Iran Air билан шартномаси 16,6 млрд доллар туришини айтди. Бироқ буюртмамиз характери ва унинг танлов имкониятини ҳисобга олиб, 80 та самолётнинг нархи шартномадаги келишувнинг 50 фоизга яқинини ташкил қилади", деб айтилди Эрон транспорт вазири ўринбосари Акрап Фахрие-Кашан баёнотида.
Нашрнинг ёзишича, Iran Air шунингдек Европанинг Airbus компанияси билан ҳам самолётлар етказиб бериш бўйича келишувга эришган. 100 та самолётнинг етказиб берилишига келишув ўтган ҳафтада расмийлаштирилди. Самолётлар орасида 46 та А320, 38 та A330 ва 16 та A350 XWB моделлари бор. Компанияда маълум қилинишича, самолётлар 2017 йил бошидан етказиб берила бошланади.
Мавзуга оид
20:03 / 23.05.2025
Римда АҚШ ва Эрон ўртасида ядровий дастур бўйича музокаралар бошланди
16:28 / 23.05.2025
Эрон 2023 йилда Озарбойжон элчихонасига ҳужум қилган эркакни қатл қилди
20:49 / 15.05.2025
Трамп АҚШ ва Эрон ядро келишувига яқин эканини айтди
12:18 / 15.05.2025