Хитой ТИВ Трампнинг Пекинга йўналтирилган танқидига изоҳ берди

Хитой ҳукумати Корея ярим оролини ядросизлантириш учун муҳим саъй-ҳаракатларни амалга оширмоқда. ТИВ расмий вакили Гэн Шуан АҚШнинг янги сайланган президенти Дональд Трампнинг ХХРга йўналтирилган танқидини изоҳлар экан, шу ҳақида маълум қилди.
"Биз Корея ярим оролини қуролсизлантириш, у ерда тинчлик ва барқарорликни сақлаб қолиш, шунингдек Корея масаласини музокаралар йўли орқали ҳал этиш тарафдоримиз", - деди дипломат ва "томонларнинг вазиятни мураккаблаштирувчи қадамлардан тийилишига ҳамда жараён иштирокчиларини биргаликдаги саъй-ҳаракатлар билан музокаралар столига қайтаришга умид билдирди.
Гэн Шуан Трампнинг ХХР Америка билан савдо ҳамкорлигида адолатсизликка йўл қўяётганига доир баёнотига изоҳ бериб, Хитой тенг ҳуқуқли ҳамкорлик тарафдори эканини таъкидлади.
Бундан аввал Трамп Хитойни АҚШ билан адолатсиз савдо сиёсатини олиб бораётганликда айблаб, танқид қилганди. У шунингдек ХХРни КХДРдаги ядровий муаммони ҳал қилишда ёрдам беришдан воз кечаётганига ишора қилган. Республикачи ўзининг Twitter микроблогидаги саҳифасида ана шундай маълумотни жойлаштирганди.
Мавзуга оид

22:56 / 23.05.2025
Хитойлик тайконавтлар очиқ космосда 8 соатлик миссияни амалга оширди

21:45 / 23.05.2025
Трамп Европа Иттифоқига 50 фоизлик божлар жорий этиш режасини эълон қилди

20:03 / 23.05.2025
Римда АҚШ ва Эрон ўртасида ядровий дастур бўйича музокаралар бошланди

11:13 / 23.05.2025