Миср ҳукумати 7 январни дам олиш куни деб эълон қилди

Миср ҳукумати Рождество байрами муносабати билан 7 январни умуммиллий дам олиш куни деб эълон қилди. Бу ҳақида ТАСС агентлиги хабар берди.
Ҳукуматнинг мазкур масалага доир қарорини мамлакат бош вазири Шариф Исмоил имзолади.
"Рождество байрами муносабати билан 7 январь, шанба куни дам олиш куни, деб эълон қилинсин", - дейилади ҳужжатда.
Бу кун "барча вазирликлар, бошқа давлат идоралари, ижтимоий ташкилотлар, минтақавий ва маҳаллий маъмуриятлар, шунингдек хусусий сектор компаниялари ва корхоналарида банд бўлган ходимлар учун" дам олиш куни ҳисобланади.
Мавзуга оид

14:53 / 31.03.2025
Миср Ўзбекистон қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари экспортини кенгайтиради

18:08 / 27.03.2025
Мисрда ичида сайёҳлар бўлган батискаф чўкиб кетди. Олти киши ҳалок бўлди

01:57 / 20.03.2025
Мисрда 3600 йил аввал ҳукмронлик қилган сирли фиръавннинг қабри топилди

00:41 / 14.03.2025