Нидерландиянинг барча поездлари шамол энергиясига ўтди

Фото: The Guardian
Нидерландияда ҳаракатланувчи барча поездлар эндиликда, шамол генераторлари ишлаб чиққан электр энергияси ёрдамида ҳаракатланмоқда. Бу ҳақда The Guardian нашри Nederlandse Spoorwegen миллий темир йўл компаниясига асосланган ҳолда ёзмоқда.
«1 январдан 100 фоиз поездларимиз шамол энергиясида ишлаяпти», — дея маълум қилган компания вакили Тон Боон. Голландиянинг Eneco компанияси Nederlandse Spoorwegen томонидан эълон қилинган тендерда ғолиб бўлган ва 10 йиллик шартнома имзолаганди.
Унга кўра, барча поездларни 2018 йил 1 январидан шамол энергиясига ўтказиш режалаштирилган эди. Бироқ, мутахассислар вазифани муддатидан бир йил аввал уддалашган. Бооннинг айтишича, бунга мамлакат ва Нидерландия соҳилларида шамол генераторларининг сони ортиши имкон берган.
Eneco ва Nederlandse Spoorwegen вакилларининг маълум қилишларича, битта шамол генераторининг бир соат давомида ишлаб чиқарган қуввати бир поезд таркибини 200 км масофага юришини таъминлай олади. Nederlandse Spoorwegen бир кунда 5,5 минг поездида ярим миллиондан ортиқ йўловчини ташийди. Компания 2020 йилга келиб, ҳар бир йўловчи учун энергия сарфини 2005 йилга нисбатан 35 фоизга қисқартиришни режалаштирган.
Мавзуга оид

10:00 / 11.04.2025
Тошкент метросида поезд ҳаракат таркибида техник носозлик юз берди

08:52 / 24.03.2025
Қозоғистоннинг халқаро сайёҳлик поезди Тошкентга келди

14:03 / 15.03.2025
“Қайнаб турган қозонга ташлашди”. Нидерландиядаги ўзбек дизайнери – Европадаги ҳаёт ва дизайн ҳақида

20:13 / 13.03.2025