Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Жаҳон | 03:30 / 29.01.2017
20531
1 дақиқада ўқилади
Путин Трамп билан Украина инқирозини муҳокама қилди
АҚШ президенти Дональд Трамп ҳамда Россия етакчиси Владимир Путин телефон суҳбати давомида Украинадаги инқирознинг асосий жиҳатларини муҳокама қилишди. Бу ҳақда Кремль хабарида маълум қилинди.
Шунингдек, давлат раҳбарлари Араб-Исроил низоси, стратегик барқарорлик ва тарқалмаслик соҳаси, Эрон ядро дастури атрофидаги ва Корея ярим оролига оид вазиятлар борасида сўз юритишди.
"Бу ва бошқа йўналишларда ҳамкорликни йўлга қўйиш келишиб олинди", – дейилган хабарда.
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш