Норвегия қироли ўғли фойдасига тахтдан воз кечмоқчи эмаслигини билдирди

Норвегия қироли Харальд V Бельгия, Испания ва Нидерландия қироллари каби йўл тутмаслигини, яъни ўғли фойдасига тахтдан воз кечмоқчи эмаслигини айтди. Қирол бу ҳақда Норвегия телеграф бюросига берган интервьюсида маълум қилди. У бу интервьюни яқинлашиб келаётган 80 йиллиги муносабати билан берган.
Қиролнинг айтишича, у агар валиаҳд шаҳзода Хокон Магнус уни бундай қилишга ишонтира олса, тахтдан воз кечиши мумкин.
"Бироқ бу вақтга келиб, эҳтимол, мен нима бўлаётганини тушунолмасам керак", деб ҳазилолмуз жавоб берган қирол.
Айни вақтда Харальд V фарзанди унга мунтазам ёрдам беришни таклиф қилишига қарамасдан, унга ўзининг маросимлар бўйича мажбуриятларини ҳам топширмоқчи эмас.
"Бизнинг жамоада 4 киши бор (қиролнинг ўзи ва қиролича Соня, Хокон Магнус ва унинг рафиқаси, малика Метте-Марит). Биз биргаликда ишлаймиз, тез-тез учрашиб, кўп нарсаларни муҳокама қиламиз. Бу форматни ўзим жорий қилганман, бу нарса валиаҳд шаҳзода бўлганимда менга етишмаган", деб айтди қирол.
Қирол улуғ ёшини 21 февралда нишонлайди. Қиролича Соня қиролдан 5 ойга кичик ва у ҳам шу йили 4 июлда 80 йиллигини нишонлайди. Қиролнинг айтишича, у кекса ёшига қарамасдан, ўзини чол деб ҳисобламайди ва у аввал кексалик деб ўйлаган 80 ёш у учун ҳозирда фақатгина рақамларни англатади.
Тавсия этамиз
Ҳусановнинг ўйинсиз серияси атрофидаги саволлар ва жавоблар
Спорт | 18:17 / 04.05.2025
9 май байрамми ёки мотам? Бу куннинг мазмуни қандай?
Ўзбекистон | 21:19 / 03.05.2025
Ҳусанов нега ўйнамаяпти?
Спорт | 10:00 / 01.05.2025
Орзу-ҳавас ниқобини кийган кимўзарга ўйнаш: ҳукумат тўйларни тартибга сола оладими?
Ўзбекистон | 17:00 / 30.04.2025
Мавзуга оид

20:44 / 02.05.2025
Полшада Норвегиянинг энг бадавлат инсонларидан бири ЙТҲ оқибатида ҳалок бўлди

22:17 / 29.04.2025
Шпицберген архипелагидаги ер майдони 300 млн еврога сотилиши мумкин

16:49 / 15.02.2025
Таълим олиш соғлиқ учун фойдали экани исботланди

22:58 / 04.02.2025