Лаҳорда портлаш рўй берди

Покистоннинг Лаҳор шаҳрида пайшанба куни портлаш рўй берди, олти киши ҳалок бўлди, 15 нафардан ортиқ инсон жароҳатланди, деб хабар бермоқда Samaa телеканали.
Тахминий маълумотларга кўра, портлаш эрталабки вақтларда тижорий бинолардан бирида юз берган, у қисман зарар кўрди. Хабар қилинишича, портлаш шу қадар кучли бўлганки, яқин орадаги уйлар деразалари ҳам синиб кетган.
Полиция портлаш сабабларини ўрганишга киришди. Қутқарув хизмати вакилларининг хабар беришича, генератор портлаб кетган.
Шу билан бир қаторда, теракт содир этилган ҳам бўлиши мумкинлиги айтилмоқда.
Мавзуга оид

17:52
Ўзбекистон ҳарбийлари Покистондаги халқаро армия ўйинларида ғолиб бўлди

16:53 / 16.04.2025
Ўзбекистондаги шаҳарга Бобур номининг берилиши Покистонда олқишланди

14:30 / 09.04.2025
Ўзбекистон ва Покистон товар айирбошлаш ҳажмини 2 млрд долларга етказади

15:42 / 05.04.2025