Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
MWC 2017: Яна 2та флагман тақдим этилди
Барселонадаги MWC 2017 кўргазмасида Huawei компанияси икки флагманини тақдим этди — Huawei P10 ва P10 Plus.
Ушбу икки смартфон аввалги моделдан фарқли равишда нафақат асосий камера, балким олд камерада ҳам Leica оптикаси ўрнатилган. Асосий камера 12 ва 20 мегапикселли икки модулдан иборат. Бундан ташқари, компания аниқлаш тизимининг яхшиланганини маълум қилди. Экран атрофидаги рамка 50 фоизга юпқароқ қилинди.
Huawei P10 5,1 дюймли Full HD экран билан жиҳозланган. Шунингдек, унга 4 ГБ тезкор ва 32 ГБ доимий хотира ва 3200 мАс аккумулятор ўрнатилган.
Huawei P10 Plus эса 5,5 дюймли Quad HD экранига эга бўлиб, унда 4 ГБ тезкор ва 64 ГБ доимий хотира (6 ГБ тезкор ва 128 ГБ доимий хотирага эга версияси ҳам мавжуд) ва 3750 мАс аккумулятор мавжуд.
Смартфонлар 2,5 ГГц тактли частотада ишлайдиган 8 ядроли HiSilicon Kirin 960 процессорида ишлайди. Шунингдек, улар LTE cat 12, Wi-Fi (802&11 a/b/g/n/ac), NFC, Bluetooth 4.2, USB Type-C порти ва Huawei SuperCharge 3.0 тезкор зарядлаш функциясини ҳам қўллаб қувватлайди.
Huawei P10 ва P10 Plus 2017 йилнинг март ойидан сотувга чиқади. Уларнинг дастлабки баҳоси 649 евро ва 699/799 евро қилиб белгиланган.
Мавзуга оид

16:49 / 20.04.2025
Хитойда дунёдаги биринчи 10G интернет тармоғи ишга туширилди

22:55 / 13.03.2025
Европарламентда Huaweiʼга алоқадор коррупция иши сабаб тинтув ва ҳибсга олишлар бўлиб ўтди

09:00 / 19.12.2024
Huawei компанияси Дубайдаги тақдимотида янги букланадиган смартфон ва бошқа флагман қурилмаларини тақдим этди

00:06 / 03.11.2024