«Арсенал» мухлислари кўчаларга чиқиб, Венгерга қарши акция ўтказди

«Арсенал» мухлислари Чемпионлар лигасининг нимчорак финали доирасида «Бавария»га қарши жавоб учрашуви олдидан норозилик акцияси уюштиришди. Фанатлар гуруҳи «Эмирейтс» стадиони олдида тўпланиб, раҳбариятни жамоа мураббийи Арсен Венгер билан шартномани узайтирмасликка чақиришган.
«Арсен Венгер, биз сенинг кетишингни истаймиз!» – дея намойиш иштирочиларидан бирининг сўзларини келтирган АР журналисти Роб Ҳаррис.
Немислар жамоасига қарши ўйинда лондонликлар йирик ҳисобда мағлуб бўлди. Жамоа сафар ўйинида ҳам, ўз майдонида ҳам бир хилда, 1:5 ҳисобларида ютқазди ва умумий ҳисобда 2:10 натижаси билан турнирни тарк этди.
Мавзуга оид

20:31 / 16.04.2025
«Бутун дунё ўйин тугади, деб ўйлаганди». «Реал»нинг ЕЧЛ плей-оффларидаги 5 та камбэки

11:29 / 09.04.2025
Йирик ҳисоб рецепти. Артета Анчелоттини қандай доғда қолдирди?

09:17 / 09.04.2025
«Арсенал» «Реал»ни йирик ҳисобда мағлуб этди

19:34 / 08.04.2025