Хитойда кон ўпирилиши оқибатида 17 киши ҳалок бўлди

Хитойнинг шимоли-шарқида жойлашган Хэйлунцзян вилояти ҳудудидаги кўмир конида ўпирилиш юз бериши оқибатида 17 киши ҳалок бўлди. Бу ҳақда Синьхуа агентлиги маҳаллий ҳукуматга асосланган ҳолда хабар берди.
Ҳодиса ўтган ҳафтада Шуанъяшань округидаги Longmay Mining Holding Group компаниясига тегишли шахтада рўй берган. Шу вақтга қадар ҳудудда қидирув-қутқарув амалиёти ўтказилган. Бугун кон ичида қамалиб қолган кончиларнинг жасадлари топилди.
Ҳодиса рўй берган куни 256 кончи қутқарилганди.
Ҳодиса бўйича текширувлар олиб борилмоқда.
Бундан олдинроқ 2017 йилда Хитой ҳукумати мамлакат ҳудудида 500дан кўпроқ кўмир конини ёпмоқчи экани хабар қилинганди.
Мавзуга оид

00:22
Хитойда 9 ёшли қиз 25-қаватдан тушиб кетиб омон қолди

09:43 / 21.04.2025
Хитой ўз манфаатларини бузадиган давлатларни қатъий огоҳлантирди

07:45 / 21.04.2025
Хитой билан ҳамкорликда иссиқхоналар учун «ақлли» плёнка ишлаб чиқарилади

16:49 / 20.04.2025