Домодедово аэропортида ўт ўчириш машинаси пиёдаларни босиб кетди

Москванинг Домодедово аэропорти ҳудудида ўт ўчириш машинаси бир неча одамни уриб кетган, бир пиёда ҳаётдан кўз юмган.
Москва вилояти ИИВ матбуот хизматида маълум қилишларича, ЙТҲ Домодедово — Аэротель йўлининг 44-километрида рўй берган.
Тергов қўмитасига кўра, аэропортга қарашли транспорт воситаси бекатга келиб урилган. 4 нафар жабрланган киши оғир аҳволда шифохонага ётқизилган.
РИА Новостининг минтақа фавқулодда хизматлардаги манбасининг айтишича, ЙТҲга ҳайдовчининг қон босими ошиб кетгани сабаб бўлган.
Домодедово аэропорти фожиа юзасиидан полиция билан ҳамкорлик қилаётгани таъкидланмоқда. Жабрланувчиларга биринчи тез ёрдам аэропорт тиббий пунктида кўрсатилган.
Мавзуга оид

08:40 / 13.05.2025
Халқаро фуқаро авиацияси ташкилоти MH17 ҳалокати учун Россияни жавобгар деб топди

17:02 / 12.05.2025
Россияда хорижликларга тиббий ёрдам кўрсатиш тартиби ўзгаради

14:54 / 12.05.2025
Россия ТИВ: Аввал Истанбулдаги музокаралар, кейин - сулҳ мавзуси

13:00 / 12.05.2025