Юрак ишлашини кузатиб турувчи ЭКГ-футболка тақдим этилди

Замонавий тиббиётда ўз вақтидаги диагностика ва мониторинг ўта муҳим ўрин тутади. Бироқ аксарият хасталиклар соғлиқ ҳолатини доимий кузатиб туриш учун анча мураккаб қурилмаларни талаб этади. Ҳаёт сифатини яхшилаш мақсадида борган сари ақллироқ бўлган гаджетлар ишлаб чиқарилмоқда. Яқинда эса юрак ишлаши кўрсаткичларини қайд этадиган “ақлли футболка” нусхаси тақдим этилди. Шуниси қизиқки, уни Россиянинг Челябинск шаҳридаги 97-лицей ўқувчиси яратди.
ЭКГ-футболка анча қизиқ тарзда яратилган бўлиб, унга махсус микрочипга эга ток ўтказувчи мато асос қилиб олинган. У юрак мушаклари қисқариш жараёнида келиб чиқувчи турли ҳолатларни рўйхатга олиб боради. Олинган маълумот эса реал вақт режимида смартфонга келиб тушади. Смартфонда ўрнатилган илова келиб тушаётган маълумотларни кузатиб боради ҳамда фойдаланувчига нормал ҳолатдан бироз четлашиш қайд этилса, кардиологга мурожаат этишни тавсия қилади. Футболкалар яқин вақт ичида ишлаб чиқарилиши мумкин.
Тавсия этамиз
“Сиртқи таълим ёпилса, ҳеч нарса йўқотмаймиз” – мутахассислар билан суҳбат
Ўзбекистон | 15:26 / 19.05.2025
Трампни сийлаган араблар, музлатилган савдо уруши ва амалга ошмаган “дуэл” — Геосиёсий ҳафта таҳлили
Жаҳон | 16:04 / 17.05.2025
Таҳдид ва тарих ҳақида ваъз: Истанбул музокараларида нималар дейишди?
Жаҳон | 13:33 / 17.05.2025
Ҳайдовчилар учун қатор енгилликлар эълон қилинди
Ўзбекистон | 18:04 / 16.05.2025
Мавзуга оид

18:15 / 15.01.2019
Юрагингиз соғломми? Қандай текшириш мумкин?

08:58 / 28.11.2016
Атоқли шифокор Бокерия лазер ва асос ҳужайралари ёрдамида юракни даволаш йўллари ҳақида сўзлаб берди

11:13 / 11.10.2016