Астрахандаги ҳужумлар учун жавобгарликни ИШИД ўз зиммасига олди
ИШИД террорчилик гуруҳи Астраханда икки полициячининг ўлдирилиши ва Росгвардия жангчиларига ҳужум қилиниши учун жавобгарликни ўз зиммасига олди.
Бу ҳақда жангариларнинг фаолиятини мониторинг қилувчи SITE Intelligence Group ташкилоти маълум қилди.
Таъкидланишича, ушбу хабарни ИШИД террорчилари билан ҳамкорлик қилувчи Amaq ахборот агентлиги чоп этган.
4 апрелда йўл-транспорт ҳодисаси иштирокчилари тўқнашув жойига келган полиция ходимларини отиб ташлаб, воқеа жойидан қочиб кетишган. Кейинроқ полиция икки гумонланувчини қўлга олган, яна 5 жиноятчи яширинишга муваффақ бўлган.
6 апрелга ўтар кечаси Астраханда номаълум кимсалар автомобиль салонидан Росгвардиянинг уч жангчисини ўққа тутган. Бунинг оқибатида жангчилар жароҳат олганлар, босқинчилардан бири воқеа жойида ўлдирилган. Сўнгра Росгвардия жангчилари махсус операция давомида бу икки ҳужумда гумон қилинганларнинг барчасини йўқ қилганлар.
Тавсия этамиз
“Сиртқи таълим ёпилса, ҳеч нарса йўқотмаймиз” – мутахассислар билан суҳбат
Ўзбекистон | 15:26 / 19.05.2025
Трампни сийлаган араблар, музлатилган савдо уруши ва амалга ошмаган “дуэл” — Геосиёсий ҳафта таҳлили
Жаҳон | 16:04 / 17.05.2025
Таҳдид ва тарих ҳақида ваъз: Истанбул музокараларида нималар дейишди?
Жаҳон | 13:33 / 17.05.2025
Ҳайдовчилар учун қатор енгилликлар эълон қилинди
Ўзбекистон | 18:04 / 16.05.2025
Мавзуга оид

21:21 / 14.03.2025
Ироқда ИШИДнинг «энг хавфли жангариси» ўлдирилди

09:27 / 09.12.2024
АҚШ Сурияда ИШИДнинг 75 тадан ортиқ объектига зарба берди

09:10 / 04.11.2024
Москвада Росгвардия генерали Мирза Мирзаев қўлга олинди

12:00 / 21.10.2024