Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Парижда таксичи мижозга у унутиб қолдирган қимматбаҳо суратни қайтариб берди
Фото: AFP
Парижда ҳалол таксичи италян рассоми мўйқаламига мансуб 1,5 млн евро турадиган суратни такси юкхонасида унутиб қолдирган йўловчига қайтариб берди.
Бир неча кун аввал суратлар йиғувчилар оиласининг вориси ўзи билан бирга рассом Лучо Фонтананинг ишини таксида олиб кетаётганда телефон қўнғироғига чалғиб, суратни унутиб таксидан тушиб кетган. Эркак суратни қолдириб кетганини кейинги кун фаҳмлаб, полицияга бу ҳақда ариза берган.
Бироқ полиция таксичини қидириб топишидан олдин таксичининг ўзи полицияга келган ва машинасида сурат қолдириб кетилганини айтган. Натижада 1965 йилда яратилган сурат ўз эгасига қайтарилган.
Лучо Фонтананинг баъзи ишлари аукционда ўнлаб млн долларга сотилади.
Мавзуга оид
16:19 / 21.01.2025
Тошкентда таксичи ухлаб қолган йўловчи номига 12 млн сўм кредит олди
21:13 / 12.09.2024
Черчиллнинг Канадада ўғирлаб кетилган сурати Италиядан топилди
19:09 / 16.08.2024
Такси ҳайдовчиси сифатида рўйхатдан ўтганлар сони ярим миллиондан ошди
20:36 / 26.05.2022