Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Англия премьер-лигасининг энг яхши футболчиси аниқ бўлди
«Челси» яриҳимоячиси Н'Голо Канте Англия Премьер-лигасининг 2016/2017 йилги мавсумдаги энг яхши футболчиси деб топилди.
Кантедан ташқари совринни қўлга киритиш учун Эден Азар, Сесар Аспиликуэта (иккаласи — «Челси»), Ҳарри Кейн, Деле Алли, Ян Вертонген (барчаси — «Тоттенҳэм»), Ромелу Лукаку («Эвертон») ва Алексис Санчес («Арсенал») даъвогарлик қилганди.

Фото: Twitter/@premierleague
26 ёшли француз футболчиси экспертлар гуруҳи, жамоа сардорлари ва мухлислар ўртасида ўтказилган сўровномада энг кўп овоз олиб шундай совринни қўлга киритди.
Канте жорий мавсумда Англия чемпиони унвонини қўлга киритди, ўтган мавсумда эса у «Лестер» билан бу совринни қўлга киритган ва шундан сўнг «Челси» сафига бориб қўшилганди.
Эслатиб ўтамиз, олдинроқ Канте Профессионал футболчилар Ассоциацияси (PFA) ва Англия спорт журналистлари ўртасида ўтказилган сўровномаларда ҳам АПЛнинг энг яхши футболчиси, деб топилганди.
Мавзуга оид
14:01 / 12.05.2025
Европа чемпионатларида ЕЧЛ учун кураш қизимоқда. Кун ўйинлари
18:53 / 18.03.2025
Ҳусановнинг трансфер нархи 35 миллион еврога етди. Бу – Марказий Осиё учун янги рекорд
21:06 / 10.03.2025
Британия ҳукумати суд орқали Абрамовичнинг 2 млрд фунтини тортиб олмоқчи
11:30 / 26.01.2025