Калифорния штатида 10 киши чипсдан заҳарланди

АҚШнинг Калифорния штатидаги ёқилғи қуйиш шохобчаларининг бири ёнидан харид қилинган маккажўхори-пишлоқли чипслардан заҳарланиш натижасида 1 киши ҳалок бўлди, 9 нафари жароҳат олди. Chicago Tribune нашри шу ҳақида хабар берди.
Нашр маълумотига кўра, чипсларда озиқ-овқат маҳсулотларидан ўткир заҳарланиш ва ботулизмни авж олдирувчи бактерия бўлган. Таъкидлаш жоизки, бундай заҳарланиш марказий асаб тизимига зиён етказади. Заҳарланиш натижасида 37 ёшли киши ҳалок бўлди. Жабрланганларга маҳаллий шифохоналарда тиббий ёрдам кўрсатилмоқда.
Калифорния штати Соғлиқни сақлаш департаменти тест натижаларига кўра маккажўхорили чипслар пачкаларида ботулизмни келтириб чиқарувчи бактерия бўлганини тасдиқлаган.
Маҳаллий ҳукумат хабарига кўра, заҳарланиш манбаи ҳали аниқланмаган, ёқилғи қуйиш шохобчаси ҳамда чипслар учун пишлоқли соус ишлаб чиқарувчи корхонада текширув ишлари олиб борилмоқда.
Тавсия этамиз
Импортга чекловлар: масъул ва фаоллар ўртасида қизғин тортишув
Ўзбекистон | 22:40 / 08.04.2025
ЕЧЛда чоракфинал. «Реал» ва «Арсенал» ўйинида ким фаворит?
Спорт | 19:34 / 08.04.2025
Тошкентдаги қаҳвахонада тил билан боғлиқ ҳолат муҳокамаларни келтириб чиқарди
Ўзбекистон | 23:03 / 07.04.2025
Хитойлик тадқиқотчилар Осиёда янги зилзилалар кузатилишидан огоҳлантирди
Жаҳон | 21:46 / 06.04.2025
Мавзуга оид

22:28 / 09.04.2025
АҚШ “Толибон” билан фаол мулоқотга киришди. Ғарбнинг талаблари ўзгардими?

21:15 / 09.04.2025
АҚШ қашшоқ мамлакатлар учун илгари ёпилган бир нечта озиқ-овқат дастурларини тиклайди

19:40 / 09.04.2025
Европа Иттифоқи Трамп божларига қайтариладиган жавобни маъқуллади

19:39 / 09.04.2025