«Ливерпуль» рекордини янгиламоқчи. Клубнинг ёзги трансфер режалари аниқ

Англиянинг «Ливерпуль» клуби ёзги трансфер ойнаси вақтида янги футболчиларни харид қилиш учун рекорд миқдорда маблағ сарфлашни мўлжаллаб турибди. Бу ҳақда The Telegraph нашри хабар тарқатди.
Манба берган хабарга кўра, клубга эгалик қилувчи Fenway Sports Group ёзги трансферлар учун 100 миллион фунт стерлингдан кўпроқ маблағ ажратади.
«Ливерпуль»нинг янги харидларидан бири бўлиши кутилаётган «Саутҳемптон» ҳимоячиси Виргил ван Дейкнинг трансфери 50 млн. фунтга баҳоланмоқда. Агар бу трансфер амалга ошадиган бўлса, «Ливерпуль» ўзининг трансфер рекордини (35 млн. фунт) янгилаган бўлади.
Бундан ташқари мерсисайдликлар шорт-рўйхатидан Муҳаммад Салоҳ («Рома»), Алекс Окслейд-Чемберлен («Арсенал»), Наби Кейта («РБ Лейпциг») ва Кристиан Пулишичлар («Боруссия» Дортмунд) ўрин олган.
Тавсия этамиз
“Gentra – қоронғилик тимсоли” – Миршакар Файзуллоев
Ўзбекистон | 19:25 / 20.04.2025
АҚШда бир ой ичида минглаб талабаларнинг визалари бекор қилинди
Жаҳон | 23:47 / 18.04.2025
Тошкент вилоятидаги баъзи йўлларда рухсат этилган тезлик 80 км/соатгача чекланди
Ўзбекистон | 23:28 / 18.04.2025
Орол денгизининг қуриган туби йилдан йилга кўтарилиб бораётгани аниқланди
Ўзбекистон | 19:14 / 18.04.2025
Мавзуга оид

12:21 / 16.03.2023
«Ливерпул» яна бир шармандаликдан қутулиб қолди, аммо кейинги босқичга «Реал» ўтди. ЕЧЛда кун ўйинлари

19:42 / 07.11.2022
«Ливерпуль» клуби сотувга қўйилди

14:35 / 23.08.2022
«Қароргоҳимизда жодугар бор». «Ливерпуль» инқирозининг 3 та сабаби

23:13 / 30.07.2022