Спорт | 22:54 / 13.06.2017
6346
1 дақиқада ўқилади

МБАни ютган "Голден Стэйт" баскетболчилари Трамп билан учрашишдан бош тортдилар

Миллий баскетбол ассоциациясининг жорий мавсуми ғолиб жамоаси "Голден Стэйт" баскетболчилари АҚШ президенти Дональд Трамп билан учрашишдан бош тортдилар. Бу ҳақда америкалик журналист Шон Кинг твиттерда маълум қилди.

Оқ уйдаги анъанавий қабулга бормаслик қарори жамоа баскетболчилари томондан бир овоздан қабул қилинган. Баскетболчиларнинг бундай қилишлари сабаблари маълум қилинмаган.

13 июнда "Голден Стэйт Уорриорс" жамоаси "Кливленд Кавальерс"га қарши финал сериясининг 5-учрашувида 129:120 ҳисобида ғолиб бўлиб, МБАнинг беш карра чемпионига айланди. Сериядаги умумий ҳисоб эса 4:1 ни ташкил қилган. 

Мавзуга оид