Шамол об-ҳаво маълумотлари бошловчисини жонли эфирда четга суриб кетди

Ирландияда об-ҳаво маълумотлари бошловчиси Дерек Хартиган жонли эфирда маълумот бераётганда кучли шамол билан камера қаршисидан четга суриб кетилди.
Дерек камера қаршисида катта соябон остида туриб сўзлаётганда бирданига кучли шамол келиб, уни соябони билан четга суриб кетган. Дерек кутилмаганда келган шамолни енгиб, саноқли сонияларда яна камера қаршисига қайтган. У тескарисига очилиб қолган соябонни тўғрилашга муваффақ бўлолмай, уни апил-тапил йиғиштиришга тушган. Охир-оқибат соябон яроқсиз ҳолга келган.
TV3 каналидаги эрталабки телекўрсатув бошловчилари ҳамкасбларининг бундай "парвози"дан кулгиларини тия олмаганлар.
Мавзуга оид

16:21 / 18.04.2025
8 та вилоятда сел-сув тошқини хавфи бўлиши эълон қилинди

12:35 / 17.04.2025
Айрим ҳудудларда ҳарорат нол даражагача пасаяди. Боғдорлар ва деҳқонлар нима қилиши керак?

21:31 / 11.04.2025
Хитойда кучли шамол сабаб вазни 50 килодан енгил аҳолига кўчага чиқмаслик тавсия қилинди

13:00 / 10.04.2025