Хитойда пичоқ билан қуролланган шахс одамларга ҳужум қилди
Хитойнинг Гуандун вилоятидаги Шэньчжэн шаҳрида пичоқ билан қуролланган эркак Walmart супермаркетига ташриф буюрган одамларга ҳужум қилди, деб хабар бермоқда Reuters.
Ҳужум натижасида икки инсон ҳалок бўлди, яна камида тўққиз киши турли даражада тан жароҳатларини олди.
Ҳужум қилувчи полиция ходимлари томонидан қўлга олинди. У 30 ёшда экани айтилмоқда.
Терговчилар ҳужум ҳолати бўйича суриштирув бошлашди. Айни дамда ҳужум қилган шахснинг бу ишни қилишига нима сабаб бўлгани номаълумлигича қолмоқда.
Мавзуга оид

21:05 / 18.04.2025
Хитой жосуслик ва киберҳужумлар орқали Россиянинг ўнлаб қуролларидан нусха кўчирган

22:36 / 17.04.2025
Зеленский Хитойни Россияга қурол етказиб беришда айблади

12:53 / 17.04.2025
Хитой Россиянинг яна бир лойиҳасини рад этди

12:46 / 17.04.2025