Давлат тест марказининг тузилмаси ўзгарди

Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 17 июлдаги 508-сон қарори билан Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Давлат тест маркази тўғрисида янгиланган низом, шунингдек, унинг тузилмаси тасдиқланди. Бу ҳақда Norma.uz хабар бермоқда.
Давлат тест марказининг (Марказ) асосий вазифалари белгиланди:
• таълим муассасаларига ўқишга қабул қилишда тест синови орқали танлаб олишга оид давлат сиёсатини амалга ошириш;
• таълим муассасаларига ўқишга қабул қилишда тест синови натижаларининг холисоналиги, ишончлилиги ва адолатлилигини таъминлаш;
• тест материаллари банкини шакллантириш, педагогик ўлчов воситаларини такомиллаштириш;
• тест синовларини ташкил этиш ва ўтказиш, ушбу жараёнларни мувофиқлаштириш, тест материалларини нашр қилиш, тест синови натижаларини таҳлил қилиш;
• чет тилларини билиш даражасини баҳолашнинг миллий тест тизимини ривожлантириш.
Марказ директорига таълим муассасаларига ўқишга қабул қилишда тест синовларининг сифатли ўтказилиши учун шахсий масъулият юкланади. Марказ ходимларининг умумий чекланган сони 72 нафаргача қисқартирилди (илгари – 89 нафар).
Белгиланишича, Марказ Давлат бюджети маблағлари, ҳомийлик маблағлари ва қонун ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбалар ҳисобидан молиялаштирилади. Марказ Тошкент шаҳар, Юнусобод тумани, Боғишамол кўчаси, 12-уй манзилида жойлаштирилади.
Мавзуга оид

13:54 / 01.05.2025
Ўзбекистонда замонавий стандартлар асосида камида 58 та мактаб қурилади

13:31 / 29.04.2025
Ўзбекистонда таълим сифатини ошириш лойиҳаси амалга оширилади

12:49 / 31.03.2025
Ўзбекистон президенти учта халқаро шартномани тасдиқлади

11:20 / 27.03.2025