Дунёнинг бирданига икки нуқтасида кучли зилзила юз берди
Янги Зеландия яқинида 5,6 магнитудали ер силкиниши юз берди. Бу ҳақда Reuters хабар қилмоқда.
Таъкидланишича, зилзила маркази Рауль оролидан 123 километр шимоли-шарқда бўлган. Ер силкиниши “жуда кучли” деб баҳоланди.
Бундан ташқари, Россиянинг Курил оролларидан шарқда ҳам 5,7 магнитудали зилзила юз берди. Бу ҳақда РИА «Новости» хабар тарқатган.
Ер силкиниши маркази Курильск шаҳридан 262 километр масофадаги Итуруп ороли шарқида бўлган. Зилзила маркази ер тубидан 86 километр масофада жойлашган. Қурбонлар ва вайронагарчиликлар ҳақида маълумот ҳозирча йўқ.
Мавзуга оид

21:05 / 02.04.2025
Янги Зеландияда полиция хатоси сабаб 11 ёшли қиз руҳий касалликлар шифохонасига жойлаштирилди

11:14 / 31.01.2025
Янги Зеландиядаги Таранаки тоғи юридик шахс деб тан олинди

22:08 / 19.12.2024
Starlink сунъий йўлдош алоқа тизими илк бор смартфонларда ишлай бошлади

00:41 / 06.12.2024