Аёл ўз фарзандини мурувват уйига курьерлик хизмати орқали юборди

Хитойда аёл ўз фарзандини мурувват уйига курьерлик хизмати орқали юборди. У болани пластик пакетга жойлаган, деб хабар бермоқда South China Morning Post нашри.
Маълум қилинишича, курьерлик хизмати ходими болани аниқлаганидан сўнг, бу ҳақда полицияга хабар қилган. Газета маълумотларига кўра, у аввалига пакет қимирлаётганини пайқаган, сўнг эса чақалоқ йиғисини эшитган.
Чақалоқ шифохонага олиб кетилди. Тиббиёт ходимлари сўзларига кўра, унинг аҳволи барқарор, деб баҳоланмоқда.
Айни дамда аёл полиция томонидан қўлга олингани айтилмоқда.
Мавзуга оид

16:49
Хитойда дунёдаги биринчи 10G интернет тармоғи ишга туширилди

14:49
Хитойда ядровий бўлмаган водород бомба синовдан ўтказилди

10:37
Хитойда роботлар ва одамлар иштирокида ярим марафон ўтказилди. Одамлар яхшироқ натижа кўрсатди

15:22 / 19.04.2025