Ўз-ўзидан қайта тикланувчи смартфон ойнаси ихтиро қилинди

Фото: slashgear.com
Motorola компанияси ўз-ўзидан қайта тикланувчи ақлли смартфон ойнасини ишлаб чиқариш учун патаент олди. Бунинг учун шаффоф пластик ёки шишасимон полимердан фойдаланиш режалаштирмоқда. SlashGear шу ҳақида хабар берди.
Қурилма мустақил равишда экрандаги камчиликлар ва уларнинг хусусиятларини аниқлайди. Агар шундай бўлган бўлса, фойдаланувчига экранни қайта тиклаш жараёнини ишга тушириш таклиф қилинади, бу вақтда смартфондан фойдаланиш тақиқланади. Бундай таъмирлов телефоннинг ўзидан ишлаб чиқариладиган иссиқлик ёрдамида амалга оширилади.
Шундай бўлса-да, Motorola'да янги технология жиддий камчиликларни қайта тиклаш имконини бермаслиги, фақат "баъзи дефектларни тўғирлаши" таъкидланади. Масалан, смартфон экрани тўлиқ синган бўлса, уни тезда таъмирлашнинг иложи йўқ.
Мавзуга оид

17:30 / 29.03.2025
Мактабларда смартфонларни тақиқлашнинг ўзи етарли эмас – тадқиқот

15:25 / 24.03.2025
Смартфонни алмаштириш учун оптимал муддат маълум қилинди

12:38 / 11.03.2025
РБК: Россияда полиция учун смартфонларни бузиб кириш қийинлашди

16:22 / 05.03.2025