Жанубий Корея КХДР синовларига жавобан ўқув машғулотлари ўтказди

Фото: Reuters
Ж.Корея қуролли кучлари Шимолий Корея ядро синовига жавобан баллистик ракеталарни қўллаган ҳолда машғулотлар ўтказди, деб хабар қилмоқда Ёнхап агентлиги.
3 сентябрь куни КХДР водород бомбаси синовини муваффақиятли ўтказган эди. Ш.Корея ҳукуматининг таъкидлашича, янги қурол ҚБРга ўрнатилиши мумкин.
АҚШ президенти Дональд Трамп, ўз навбатида, Пхеньяннинг навбатдаги ядро синовидан сўнг, КХДРга зарба бериш эҳтимолини рад этмади.
Пентагон раҳбари Жеймс Мэттис қўшимча қилганидек, АҚШ КХДРнинг ўзи ва иттифоқчиларига кўрсатаётган ҳар қандай таҳдидига муносиб жавоб беришга тайёрлигини айтган эди.
Мавзуга оид

22:36 / 27.04.2025
Трамп Ким Чен Ин билан учрашувга тайёрланмоқда — Axios

10:16 / 27.04.2025
Россия Бош штаби Курск области тўла озод этилгани ҳақида ҳисобот берди

09:43 / 26.04.2025
Ким Чен Ин «империалистик қароқчилар»га қарши мўлжалланган кемани сувга туширди

12:36 / 24.04.2025