Жамият | 23:57 / 12.09.2017
10984
1 дақиқада ўқилади

Трамп 9-маротаба бобо бўлди

АҚШ президенти Дональд Трампнинг ўғли Эрик твиттерда ўғил фарзандли бўлганини маълум қилди.

“Лара Трамп ва мен ўғил фарзандимиз Эрик Люк Трампнинг дунёга келганини маълум қилишдан бахтиёрмиз, у бугун эрталаб соат 8.50да туғилди”, деб ёзган Эрик.

Трамп шу тариқа 9-маротаба бобога айланди: Трампнинг катта ўғли Кичик Дональд Трампнинг 5 нафар, қизи Иванка Трампнинг 3 нафар фарзанди бор. Эрик эса биринчи фарзандли бўлди.

 

Мавзуга оид