«Кристал Пэлас»га янги бош мураббий тайинланди
“Кристал Пэлас” тажрибали Рой Хожсоннинг клуб бош мураббийи лавозимига тайинланишини расман эълон қилди. 70 ёшли мутахассис билан 2 йиллик шартнома имзоланди.
Хожсон 2016 йил Европа чемпионатидан кейин Англия терма жамоаси бош мураббийи лавозимидан истеъфога кетган ва шу вақтдан бери ишсиз қолаётганди.
Хожсон Англия Премьер-лигасида “Блэкберн Роверс”, “Фулхэм”, “Ливерпуль” ва “Вест Бромвич Альбион” каби клублар билан ишлаган.
“Кристал Пэлас” бош мураббийи лавозими жорий ҳафтада клуб Франк де Бурнинг бу лавозимдан кетишини эълон қилгандан кейин эгасиз қолаётганди.
“Кристал Пэлас” АПЛдаги жорий мавсумни қаторасига 4 та мағлубият билан бошлади. Боз устига, “бургутлар” чемпионатда ҳали бирор марта ҳам гол ура олмаганлар.
Тавсия этамиз
Бойсуннинг келажаги нима бўлади? ФВВ масъули изоҳ бера олмади
Ўзбекистон | 21:32 / 19.05.2025
Ерости сувларидан фойдаланувчилар ҳисоблагич ўрнатмаса, 5 баробар солиқ тўлайди. Бу қандай ишлайди?
Ўзбекистон | 21:05 / 19.05.2025
“Сиртқи таълим ёпилса, ҳеч нарса йўқотмаймиз” – мутахассислар билан суҳбат
Ўзбекистон | 15:26 / 19.05.2025
Россияга киришда QR-код талаб қилинади
Жаҳон | 13:33 / 19.05.2025
Мавзуга оид

20:12 / 14.04.2019
АПЛ. «Мушук-сичқон» давом этади. «Манчестер Сити» меҳмонда «Кристал Пэлас»ни енгиб, етакчига айланди

20:52 / 16.03.2019
Англия Кубогининг дастлабки яримфиналчиси маълум бўлди

18:54 / 05.05.2018
«Сток Сити» АПЛни тарк этди

18:52 / 31.03.2018