Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Жамият | 09:03 / 19.09.2017
12722
1 дақиқада ўқилади
«Мария» довулининг кучи энг юқори хавф тоифасига етди

Фото: NASA via AP
Атлантика океанида пайдо бўлган навбатдаги «Мария» довули кучи бўйича 5 тоифадаги тўфон кўрсаткичига етди. Бу ҳақда АҚШ Миллий довул маркази ўз Twitter саҳифасида маълум қилди.
Хабарда айтилишича, шамол тезлиги соатига 260 километрни ташкил этмоқда.
Аввал хабар берилганидек, АҚШ «Мария» довулига 4 тоифани берган эди. Тахминларга кўра, довул Кариб денгизидаги оролларга таҳдид солиши мумкин. Ҳафта ўрталарига келиб, у Виржин ороллари ва Пуэрто-Рикога етиб келади.