Татаристон президенти Ўзбекистонга келди
Татаристон Республикаси Президенти Рустам Миннихонов 23 сентябрь куни Самарқандга келди.
ЎзА хабарига кўра, Самарқанд халқаро аэропортида юқори мартабали меҳмонни Самарқанд вилояти ҳокими вазифасини бажарувчи Туробжон Жўраев кутиб олди.
Татаристон Республикаси Президенти Рустам Миннихонов 24 сентябрь куни Биринчи Президентимиз Ислом Каримов қабрини зиёрат қилишни, Самарқанднинг диққатга сазовор жойлари, тарихий обидалари билан танишишни режалаштирган. У куннинг иккинчи ярмида Тошкентга келади. Алишер Навоий номидаги Ўзбекистон давлат академик катта театрида мамлакатимизда истиқомат қилаётган татар миллатига мансуб юртдошларимиз билан учрашади, Татаристон санъат усталари иштирокидаги концерт дастурини томоша қилади.
Ташрифнинг асосий воқеалари 25 сентябрга мўлжалланган. Р.Миннихонов буюк давлат ва сиёсат арбоби, мустақил Ўзбекистон асосчиси Ислом Каримов ҳайкали пойига гул қўяди.
Шу куни Р.Миннихонов пойтахтимиздаги Халқаро ҳамкорлик марказида ташкил этиладиган Ўзбекистон – Татаристон ишбилармон доиралари вакиллари қўшма бизнес-форумида қатнашади.
Татаристон Президенти турли вазирлик ва идораларида учрашувлар ўтказади, Тошкентнинг диққатга сазовор жойларини зиёрат қилади.
Мавзуга оид

23:20 / 22.04.2025
Россия ташқи ишлар вазири Сергей Лавров Самарқандга келди

19:46 / 22.04.2025
Гурбангули Бердимуҳамедов 23 апрел куни Самарқандга келади

10:53 / 22.04.2025
Жомбой тумани ФВБ бошлиғи пора билан ушланди

20:56 / 20.04.2025