Хитойда 6 минг метр чуқурликка тушувчи қурилма яратилди

Фото: incolors.club
Хитой фанлар академияси чуқур сув остига шўнғувчи океан қурилмасини икки ҳафталик синовини муваффақиятли ўтказди. "Синьхуа" ахборот агентлигининг маълум қилишича, океан тубини ўрганишга мўлжалланган қурилма 6 минг метргача сув остига шўнғиши мумкин.
"Биз Хитой 6 минг метргача шўнғувчи, масофадан бошқарилувчи сув ости қурилмаларини яратган давлатлар қаторидан (АҚШ, Франция ва Япония) жой олдик, деб айтишимиз мумкин. Океан тубларини ўрганиш учун Хитойда яратилган, 7 минг метрлик чуқурликка тушувчи "Цзяолун" ва бошқарувчисиз "Цяньлун-1" батискафи яратилганидан кейинги яна бир муҳим воқеа бўлди", деб айтганлар муҳандислар.
Қурилма БМТинг илмий-тадқиқот структуралари кўмагида яратилган ҳамда экология ва биология соҳасидаги тадқиқотлар учун ҳамда фанга ҳали маълум бўлмаган сув ости флораси ва фаунасини топишга мўлжалланган. Батискаф 7 марта шўнғиган.
Тадқиқотчиларнинг фикрича, қурилманинг барча механик тизимларининг ишончлилиги тасдиқланган.
Мавзуга оид

19:43 / 27.05.2025
Хитойдаги кимёвий заводда портлаш содир бўлди

18:42 / 26.05.2025
Хитойда роботлар илк бор рингда бир-бири билан олишди

17:57 / 26.05.2025
Хитой «исталган вақтда» Тайванга ҳужум қилишга қодир — FT

13:15 / 26.05.2025