Хитойда африкаликлар ҳайвонларга қиёсланган кўргазма ёпилди

Фото:Shanghaiist
Хитойда "Бу Африка" деб номланган кўргазма ирқчиликдаги айбловлардан кейин ёпилди. Ундаги суратларда африкаликлар уларга ўхшаш алфоздаги ҳайвонлар билан ёнма-ён тасвирланган. Бу ҳақда The Guardian нашри хабар бермоқда.
Кўргазмада хитойлик сураткаш Юй Хуэйпиннинг ишлари тақдим қилинганди. У Африкага 20 мартага яқин ташриф буюрган ва "қора қитъа" манзараларини суратларда гавдалантирган. У кўргазманинг бир қисмига африкаликлар ва ҳайвонлар суратлари ёнма-ён жойлаштирилган суратларни танлаган. Хуйэпиннинг айтишича, у шу тарзда томошабинларга Африкадаги "содда ҳаёт" ҳиссини одамлар, ҳайвонлар ва табиат орқали етказмоқчи бўлган.
Кўргазмадаги суратлар ва видео интернетда танқидга учради. Кўплаб фойдаланувчилар суратлар муаллифини ирқчиликда айблашган. Шундан кейин кўргазма ташкилотчиларидан бири Ван Юэцзюнь Хитойда одамларнинг ҳайвонларга қиёсланиши мақтов ҳисобланишини айтган. Бироқ Африка давлатлари вакилларини нафсониятига тегмаслик учун суратларни олиб ташлашга қарор қилинган.
Мавзуга оид

17:06 / 23.04.2025
Хитой Ойда АЭС қуриш режасини тасдиқлади

09:05 / 23.04.2025
Трамп Хитой товарларига бож тўловларини пасайтиришини эълон қилди

17:44 / 22.04.2025
Хитойда коррупцияга қарши курашишга масъул амалдор пора олишда айбланмоқда

00:22 / 22.04.2025