Самарқандда 7 кишига Ўзбекистон Республикаси фуқаролик паспортлари топширилди
Узоқ йиллик кутишлардан сўнг Самарқанд вилоятида истиқомат қилаётган 7 кишига вилоят ҳокимлигида бўлиб ўтган тантанали мажлисда Ўзбекистон Республикаси фуқаролик паспортлари топширилди.
Йиғилганлар олдида чиқиш қилар экан, вилоят ҳокими вазифасини бажарувчи Туробжон Жўраев давлатимиз ҳудудида доимий яшаб келаётган етти кишига Президент фармони асосида фуқаролик берилаётганини қайд этди.
Туробжон Икромович Сурхондарё вилояти ҳокими бўлиб ишлаб юрган пайтларида афғон, пуштун, тожик ва бошқа миллатга мансуб кишиларнинг фуқаросизликдан машаққат тортаётганига гувоҳ бўлгани ва ўшанда уларга ёрдам кўрсатишнинг иложи бўлмагани ҳақида эслаб ўтди. «Шу сабабли менга бугун паспорт олаётган янги фуқароларимизнинг бошдан кечирганлари жуда яхши таниш, мен уларни табриклайман»,— деди вилоят маъмурияти раҳбари ва энди улар республикамизнинг тўлақонли фуқаролари сифатида мамлакатимиз ривожи ва равнақ топишига муносиб ҳисса қўшишларига ишонч билдирди.
Йиғилганларнинг қарсаклари остида Туробжон Жўраев янги фуқароларга паспортларни топширди. Сўзга чиққанлар Президент Шавкат Мирзиёев ва бутун Ўзбекистон халқига ўзлари ва фарзандлари зарур билимлар олишлари ва касб эгаси бўлишларида бағрикенглик, меҳрибонлик кўрсатгани учун миннатдорчилик изҳор этишди.
Тошпўлат Раҳматуллаев,
Самарқанд.
Суратлар муаллифники.
Мавзуга оид

23:20 / 22.04.2025
Россия ташқи ишлар вазири Сергей Лавров Самарқандга келди

19:46 / 22.04.2025
Гурбангули Бердимуҳамедов 23 апрел куни Самарқандга келади

10:53 / 22.04.2025
Жомбой тумани ФВБ бошлиғи пора билан ушланди

17:56 / 18.04.2025