Жаҳон | 23:50 / 05.01.2018
23906
1 дақиқада ўқилади

Қирғизистонда фарзанд кўрганлик учун суюнчи пули тайинланди 

Қирғизистонда 1 январдан фарзанд кўрганлик учун суюнчи пули тўланиши ҳақидаги қонун кучга кирди. Суюнчи пулининг қиймати 4 минг, тоғли жойларда эса 6 минг сомни ташкил қилади. 

Суюнчи пулини олиш учун боланинг туғилганлик ҳақидаги гувоҳномаси, бола ота-онасининг шахсни тасдиқловчи ҳужжатлари (паспорт), яшаш жойидан маълумотномани тақдим қилиш зарур бўлади. 

Маълум қилиишича, Янги йил кечаси мамлакатда 311 бола дунёга келган.   

Шуҳрат Раҳимов
Тайёрлаган Шуҳрат Раҳимов
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид