Фан-техника | 07:50 / 28.01.2018
30191
1 дақиқада ўқилади

Интернетда Samsung Galaxy S9 ва S9+ смартфонлари суратлари пайдо бўлди

Фото: AP Photo / Lee Jin-man

Интернетда Samsung Galaxy S9 ва S9+ смартфонларининг олд қисми суратлари пайдо бўлди. Суратлар Venture Beat портали томондан эълон қилинган.

Порталнинг таъкидлашича, янги смартфонларнинг дизайни аввалги моделникидан кам фарқ қилади. Маълум қилинишича, Galaxy S9 5,8 дюймли экран, 4 гигабайт хотира ва 64 гигабайт доимий хотира билан, S9+ эса 6,2 дюймли экран, 6 гигабайт хотира ва 128 гигабайт доимий хотира билан жиҳозланади. 12 мегапикселли асосий олд камера ўзгартирилувчи апертура (f/2,4 — f/1,5) ва тезкор суратга олиш (сониясига 480 та кадр) имкониятини олади.

 

Бундан ташқари, Galaxy S9 ва S9+’да юзни таниш тизими яхшиланган, бармоқлар изи сканери аввалги моделдагидек камера ёнида эмас, унинг остида жойлашади.

Смартфонларнинг расмий тақдимоти 25 февралга белгиланган, сотувга эса 16 мартдан чиқади.

Шуҳрат Раҳимов
Тайёрлаган Шуҳрат Раҳимов

Мавзуга оид