Ҳиндистонда тўй куни газ портлаши натижасида 20 киши ҳалок бўлди

Фото: AFP
Ҳиндистоннинг шимоли-ғарбий қисмида тўй тантанаси нишонланаётган жой яқинида газ баллони портлаши натижасида 18 киши ҳалок бўлди. India Toda маҳаллий полиция берган маълумотга асосланиб, шу ҳақида хабар берди.
Воқеа жума куни кечқурун Ражастон штатидаги Беавар шаҳрида рўй берган. Портлаш натижасида тўй тантанаси ўтаётган бино қулаган. Қутқарув хизматлари вайроналар остидан 9 кишининг жонсиз танасини олиб чиқишган, якшанба куни эса яна 9 нафар кишининг жасади топилган.
Воқеа натижасида яна 18 кишининг жароҳат олгани, 6 нафарининг шифохонадан қўйиб юборилгани, 5 нафар жабрланувчининг аҳволи оғир экани маълум қилинди. Маҳаллий маъмурият вакили Гаурав Гоялнинг хабар беришича, яна икки киши вайроналар остида қолган бўлиши мумкин, қидирув операцияси давом этмоқда.
Штат маъмурияти вакили Васундхар Ражнинг маълум қилишича, ҳукумат ҳалок бўлганларнинг оилаларига компенсация сифатида 200 минг рупийдан ажратади, жабрланувчиларга кўрсатиладиган молиявий ёрдам эса киши бошига 50 минг рупийни ташкил қилади.

Мавзуга оид

08:41 / 08.04.2025
Озарбойжон Европага газ етказиб беришда Россия ўрнини эгалламоқда

22:59 / 07.04.2025
Ҳиндистонда сохта кардиожарроҳ 15 кишини операция қилди. Камида етти бемор вафот этди

08:14 / 04.04.2025
Тошкентнинг 4 та туманида газ таъминоти вақтинча тўхтатилади

20:44 / 01.04.2025