Полициячи юқори қаватдан тушиб кетган болани илиб олди (видео)
Мисрлик полициячи юқори қаватдаги уй балконидан тушиб кетган болани қутқариб қолди. Бу ҳақда Egyptian Streets нашри хабар бермоқда.
Воқеа Асут муҳофазасида юз берган. Уч полициячи бир уй тагида туришганда кўчадаги аёллардан бири юқорига ишора қилиб, балкондан бола осилиб турганини айтади. Шунда полициячилар тезкорлик билан болани қутқариб қолиш чорасини қидира бошлайдилар.
Полициячилар дастлаб болани гиламга илиб олишга ҳаракат қилишган, бироқ натижада уни полициячилардан бири қўли билан илиб олган.
Мавзуга оид

14:53 / 31.03.2025
Миср Ўзбекистон қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари экспортини кенгайтиради

18:08 / 27.03.2025
Мисрда ичида сайёҳлар бўлган батискаф чўкиб кетди. Олти киши ҳалок бўлди

01:57 / 20.03.2025
Мисрда 3600 йил аввал ҳукмронлик қилган сирли фиръавннинг қабри топилди

00:41 / 14.03.2025